Ўзбекистонда 24 соат ичида 243 кишида коронавирус тасдиқланди
июл 19, 2020 13:38 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 243 нафарга кўпайиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 16 429 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 45 таси Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида,
- 77 таси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
- 36 таси Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
- 22 таси Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
- 18 таси Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
- 17 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
- 15 таси Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
- 9 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
- 3 таси Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида ҳамда
- 1 таси Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида
аниқланган.
Ҳозиргача коронавирус инфекциясига чалинганларнинг 9127 нафари соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юритилаётган ҳисоб бўйича, расман беморларнинг 84 нафари вафот этган.
Ёрлиқ