Ўзбекистонда касалланганлар сони 18 324 нафарга етди
(last modified Wed, 22 Jul 2020 14:22:59 GMT )
июл 22, 2020 19:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда касалланганлар сони 18 324 нафарга етди

Ўзбекистонда 2020 йил 22 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 153 кишига ортиб, 18 324 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланган беморларининг

  • 93 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида,
  • 60 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълум қилинишича, 22 июль куни соат 17:00 га қадар Андижон вилоятида 112 нафар ҳамда Наманган вилоятида 33 нафар, жами 145 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 9666 нафар фуқаро (52 фоиз) соғайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасига кўра, шу кунга қадар коронавирус оқибатида 97 нафар бемор вафот этган. 

Ҳозирда мамлакатда 8561 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ёрлиқ