Шавкат Мирзиёев Байрутдаги портлаш сабаб Ливан президентига ҳамдардлик билдирди
август 05, 2020 15:34 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев Ливан пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди
Дарё сайтигакўра, «Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди»,
Ливан пойтахти Байрут шаҳрининг портида 4 август куни иккита кучли портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлган, 4 мингдан ортиқ одам жароҳат олган. Шаҳардаги биноларга ҳам катта зарар етган. Маълумотларга кўра, портлаш омбордаги мусодара қилинган портловчи модда сабаб юзага келган.
Ёрлиқ