Комилов ва Лавров икки мамлакат ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
(last modified Fri, 14 Aug 2020 07:15:04 GMT )
август 14, 2020 12:15 Asia/Tashkent
  • Комилов ва Лавров икки мамлакат ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуо хизмати.

Спутник сайтининг хабар қилишича суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар жабҳалардаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар дунёда коронавирус атрофида кузатилаётган вазиятни ҳам муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий алоқаларга пандемиянинг салбий таъсирини қисқартириш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришнинг зарурлигини қайд этдилар.

Турли даражалардаги ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, кун тартиби ва уларга тайёргарлик кўришнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Телефон орқали мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг алоҳида мавзулари ҳам кўриб чиқилди.