Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 34 минг 17тага етди
Ўзбекистонда 14 август куни 694та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 34 минг 17тага етди. Бугун шунингдек, 1448 бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.
Кун сайтининг хабар қилишича, 14 август куни республиканинг 12 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган.
Қаторасига саккизинчи кун кунлик ўсиш ҳолати 700тадан кам бўлмоқда.
Янги ҳолатлар (+694)
Ўртасарой карантин марказидагилар орасида (хориждан келганлар) 27 ҳолат;
Тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:
Тошкент шаҳрида 406 ҳолат;
Тошкент вилоятида 127 ҳолат;
Самарқанд вилоятида 35 ҳолат;
Тошкент вилоятида 32 ҳолат;
Наманган вилоятида 12 ҳолат;
Қашқадарё вилоятида 14 ҳолат;
Хоразм вилоятида 12 ҳолат;
Сирдарё вилоятида 10 ҳолат;
Андижон вилоятида 8 ҳолат;
Навоий вилоятида 6 ҳолат;
Фарғона вилоятида 5 ҳолат;
Қорақалпоғистонда 2 ҳолат;
Тузалганлар (+1448)Бугун республиканинг 10 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1448 нафари соғайди ва жами тузалганлар сони 28 минг 661 нафарга етди.
Ўлим ҳолатлари (+5)Бугун 5 ўлим қайд этилди ва расмий статистикага кўра жами ўлим ҳолатлари сони 221тага етди.