Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 17-23 август кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев: Пандемия Мустақиллик кунида катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклашни талаб қилмоқда.
- Ўзбекистон президенти Ашраф Ғанини Мустақиллик куни билан табриклади.
- Абдулазиз Комилов Aфғонистон ҳудудидаги ўзбекистонликларнинг хавфсизлигини кучайтиришни сўради.
- Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,6 миллиард АҚШ долларига ёки 19,3 фоизга камайди.
- Ўзбекистон: Россия билан атом электр станциясини қуриш шартномасини имзоланиши кечиктирилди.
- Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов коронавирусдан вафот этди.
- Ўзбекистонинг Янгийўл туманида бир гуруҳ «Жиҳодчилар» қўлга олинди.
- Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашуви 7 сентябрдан 7 октябр санасига кўчирилди.
- Бишкекдан Тошкентга экстрадиция қилинган журналист Бобомурод Абдуллоев тилхат асосида озод қилинди.
- Наманганда Суриядаги жангарилар билан алоқа боғлаган гуруҳ ушланди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Ашраф Ғанини Мустақиллик куни билан табриклади
Ўзбекистон президени матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар беришича:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон миллий байрами - Мустақиллик куни муносабати билан Президент Муҳаммад Ашраф Ғанига табрик йўллади", - дейилади хабарда.
Афғонистонда 18 август мамлакат Мустақилликка эришган кун сифатида нишонланади. Анъанага кўра, бу кунда мамлакат президенти фахрий қоровул жўрлигида мамлакат Мудофаа вазирлиги ёнида ўрнатилган Озодлик монументи пойига гул қўяди.
Х Х Х
Афғонистоннинг Балх вилоятида «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидаги «Сўғдиёна транс» компанияси вакилларига қуролли ҳужум содир бўлганида 1 нафар ўзбекистонлик пудратчи жароҳатлангани хабар қилинганди.
20 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Суҳбат чоғида Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилган.
Мулоқот давомида энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Вазирлар Афғонистоннинг Балх вилоятида 20 август куни содир бўлган «Сўғдиёна транс» шуъба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилишган. Афғонистон ТИВ раҳбари мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётганини ва унга алоқадор шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлаган», дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Х Х Х
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари, Россия билан атом электр станциясини қуриш бўйча битимни имзолашни кеийнга қолдирилди деб эълон этди.
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари, Москва ва Тошкент ҳозиргача атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзолашга тайёр эмаслар деб изоҳлади.
Ўзбекистон энергетика вазири ўринборсарининг сўзарига кўра, ҳозирда Россия ва Ўзбекистон шартномани имзолаш мақсадида техник ва молиявий масалаларни келишиб олиш босқичидалар деб қўшимча қилди.
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари, Хўжаев баъзи ҳолатларда бироз кейинроқ аммо яхшироқ ишни бажариш тўғри келади деб аниқлик киритди.
2018 йил сентябр ойи бошида Ўзбекистон ва Россия атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик шарномасиини имзоладилар.
"Рос Атом" давлат компанияси Ўзбекистонниг Жиззах вилоятида икикта 3+ВВЭР-1200 русумли модерн АЭСларни қуришни режалаштирган.
Х Х Х
Ўзбекистон ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Янгийўл шаҳри ва туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» оқимининг бир нечта аъзоларидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Дарё сайтига кўра, мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахс Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган ҳолда жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
Улар ўз навбатида Тошкентнинг Янгийўл шаҳар ва туманида яшовчи яқин танишларини ҳам шу йўлга даъват қилган ҳолда Сурия давлатидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари бу ҳолат Ислом Каримов давридаги диндорларга нисбатан шафқатсиз қатағонни эслатаётганини таъкидлашмоқда.
Х Х Х
ФИФАнинг 2020 йил 18 август куни ЎФАга юборган расмий хатига мувофиқ, жорий йилнинг сентябр ойидаги ФИФА кунлари 2022 йил январ ойигача қолдирилди.
ЎФАга таяниб Кун сайтига кўра, «Шу сабабли Эрон футбол федерациясининг илтимосига биноан, Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашуви 7 сентябрдан 7 октябр санасига кўчирилди.
Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сентябр ойидаги ўқув-машғулот йиғини режалаштирилганидек ўтказилади.
Тожикистон футбол федерацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон - Тожикистон ўртоқлик ўйини аввалдан режа қилинганидек, 3 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтади», - дейилади хабарда.
Х Х Х
22 август куни Қирғизистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган журналист Бобомурод Абдуллаев муносиб хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши тўғрисидаги тилхатга асосан озод қилинди
uznews.uz хабарига кўра, Бобомурод Абдуллаев президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, миннатдорлик билдирган.
“Менинг онам сизга тақдиримдан хавотир олиб, мурожаат қилган экан. Шу онаизорнинг мурожаатини ерда қолдирмай кўриб чиқибсиз. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Каттадан катта раҳмат, ҳурматли Шавкат Миромонович” деган журналист ўз мурожаатида.
Шунингдек, Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон президентининг инсонпарварлик йўналишида олиб бораётган сиёсати албатта ўз мевасини беришига ишонч билдирган ҳамда онасининг ва ўзининг мурожаатини инобатга олгани учун миннатдорлик билдирган.