Сентябрь ойида Ўзбекистон-Россия ўртасида авиақатновлар қайта тикланади -ми?
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон Россия билан авиақатнвларни қайта тиклаши тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев Россия билан эҳтимолий авиақатновлар тикланиши борасида фикр билдирди.
Спутник сайтигакўра, "Балки сентябрь ойида ҳам очармиз. Лекин тушунинг, биз 15 майдан икки ой карантин қилдик, кейин чоралар юмшатилди, ва оқибатда касалланиш ҳолатлари ошиб кетди ва 15 августгача яна карантин эълон қилишга мажбур бўлдик. 15 августдан у озгина юмшатилди, 5 сентябрдан эса янги юмшатишлар киритилди. Биз барча давлатлар сингари мактабларни ва мактабгача муассасаларни очяпмиз. Бизга республикадаги вазиятга баҳо бериш учун вақт керак. Агар касалланиш ҳолатлари камайиб борса, бу авиақатновларнинг тикланишига замин яратади”, — деди Юсупалиев.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Uzbekistan Airways БАА, Германия, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан мунтазам халқаро парвозларни босқичма-босқич тиклашини эълон қилгани тарқатилганди.