Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони тобора ошиб бормоқда/1 суткада 512 ҳолат/
(last modified Thu, 10 Sep 2020 05:13:29 GMT )
сентябр 10, 2020 10:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони тобора ошиб бормоқда/1 суткада 512 ҳолат/

Ўзбекистонда 8-9 сентябрь кунлари 512 янги ҳолатни қайд этилиши билан мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 44930 нафарга етди

Бундан ташқари, Ўзбекистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича Қирғизистондан ўтиб кетиб, дунёда 60-ўринга чиқди деб Дарё саайти хабар қилган.

Янги касалланган 512 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 366 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 380 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2352 нафар бемордан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 930 нафар бемордан 42 212 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Тўрт кундан буён даволаниш кўрсаткичи 94 фоиз бўлиб турибди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

Ёрлиқ