Пахтакор жамоаси юлдузи: Персеполис билан учрашувда ғалаба қозониш осон иш эмас
(last modified Wed, 30 Sep 2020 10:57:04 GMT )
сентябр 30, 2020 15:57 Asia/Tashkent
  • Пахтакор жамоаси юлдузи: Персеполис билан учрашувда ғалаба қозониш осон иш эмас

Ўзбекистоннинг Пахтакор футбол жамоасининг юлдузи жамоанинг Эроннинг Персеполис футбол жамоасига қарши ўйини арафасида Персеполисни Осиёда таниқли жамоа ва бу жамоага қарши ўйинда ғалабага эришиш қийин эканлигини таъкидлади.

ИРНА тарқтаган хабарга кўра, Ўзбекистоннинг Пахтакор футбол жамоасининг юлдузи Анзур Исмоилов "Персеполис" жисмонан яхши ва иккинчи қаватда жуда кучли жамоа. Охирги иккита ўйинда бешта голдан тўрттасини бош билан киритишган. Шунга қараб тайёргарлик кўрдик деб айтди.

Ҳозир энг яхши 4 клуб қолган ва бундай ҳолатда рақиб танланмайди, майдонга тушиб ғалаба қозониш шарт бўлади. Ҳаммаси битта ўйинда ҳал бўлади ва бунда исталган нарса рўй бериши мумкин. "Ал Садд" ҳам кучли жамоа эди, лекин бугунги рақибларимиз уларни мағлуб этишди.