Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари ўзаро кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидладилар
Куни кеча Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида телефон суҳатлари бўли ўтди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки мамлакат ҳукуматларига кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда бўлажак саммитнинг янги кун тартибини ҳар томонлама пухта тайёрлаш бўйича «йўл харита»сини ишлаб чиқишга топшириқ берди.
Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Телефон мулоқоти сўнгида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонга 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.
Аввалров Душанбе шаҳрида 14—15 сентябрь кунлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг ўзбек-тожик муносабатларини мустаҳкамлашдаги ўрни муҳокама қилиниб, 28–29 сентябрь кунлари Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳамкорлик масалалари бўйича қўшма қўмитанинг навбатдаги Мажлиси ўтказилганди.