Ўзбекистон раислигидаги МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши кечиктирилди
(last modified Tue, 13 Oct 2020 07:01:48 GMT )
октябр 13, 2020 12:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон раислигидаги МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши кечиктирилди

Видеоконференсалоқа шаклида 16 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган Ўзбекистон раислигидаги МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши кечиктирилди.

Йиғилишнинг қачон бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум деб хзабар қилган, Дарё сайти.

«15 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши ҳамда 16 октябрда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазият сабабли ва кўриладиган масалаларни батафсил ишлаб чиқиш мақсадида бошқа муддатга кўчирилди», – ижроия қўмитаси хабарида.

Аввал МДҲ саммити Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан МДҲга раислик қилмоқда.