Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 12-18 октябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Мирзиёев: Ўзбекистон давлати Эрон билан ўзаро ҳамкорлик имкониятаридан фойдаланмоқчи.
- Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади.
- Евроиттифоқ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан хавотир билдирди.
- Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 63 430 нафарга етди.
- Ўзбекистон тарихда илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига қўшилди.
- Ўзбекистон раислигидаги МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши кечиктирилди.
- Ўзбекистон 10 йиллик танаффусдан кейин Тожикистоннинг Сўғд вилоятига газ экспор қилишни бошлади.
- Қуръони каримни биринчи бўлиб ўзбек тилига таржима қилган уламо вафот этди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон президенти Эрон ислом жумҳуриятининг янги тайинланган элчиси билан учрашганида Тошкент ҳукумати Теҳрон билан ўзаро ҳамкрликлар имкониятларидан фойдаланишни назарга тутган дея айтди.
Эрон ислом жумҳуриятининг, Тошкентдаги элчиси катта бир маросимда ишонч ёрлиғини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга топширди.
Маросимда шунингдек БААнинг янги элчиси Саъид Ал-Комзий, Украинанинг янги элчиси Николай Дорошенко, Италиянинг янги элчиси Аугустино Пини, Покистоннинг янги элчиси Саъид Али Асад Гилоний ва Ҳиндистоннинг янги элчиси Маниша Проҳат ҳам иштирок этдилар.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу маросимда чет эл элчиларини ўз фаоятларини бошлашни билан табриклаб, Тошкент давлати Теҳрон билан ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтириш ва имкониятларидан фойдаланиш пайидадир дея айтди.
У ўз сўзларида, Ўзбекистон ва Эрон ислом жумҳурияти президентлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишлари зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти шунингдек, ҳозирги вақтда, савдо алмашинувини ошириш, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги кооператив лойиҳаларни амалга ошириш, Эрон портлари орқали юк ташишни ташкил этиш учун ҳар доимгидан ҳам долзарб масаладир деб қўшимча қилди.
Ўзбекистон президенти, янги элчиларнинг профессионал тажрибаси ва билимлари уларга дўстлик муносабатлари ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича дипломатик вазифаларини мувфаққиятли бажаришга ёрдам берига умид қилишини билдирди.
Хорижий элчилар ҳам, Ўзбекистон президентига самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, халқаро манфаатлари йўлида ҳукуматлараро муносабаларни янада ривожлантириш мақсадида қўлларидан келган барча саъй ҳаракатлари қилишларини маълум этдилар.
Х Х Х
Ўзбекистон республикаси тарихда илк бор Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг аъзоси бўлди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган: Ўзбекистон, Россия, Украина, Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Сенегал ва Буюк Британия.
БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та дават аъзодир. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Эслатиб ўтамиз олдинроқ Евроиттифоқ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан хавотир билдирганди
Х Х Х
Ўзбекистон раислигидаги МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши кечиктирилди
Видеоконференсалоқа шаклида 16 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган Ўзбекистон раислигидаги МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши кечиктирилди.
Йиғилишнинг қачон бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум деб хзабар қилган, Дарё сайти.
«15 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши ҳамда 16 октябрда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазият сабабли ва кўриладиган масалаларни батафсил ишлаб чиқиш мақсадида бошқа муддатга кўчирилди», – ижроия қўмитаси хабарида.
Аввал МДҲ саммити Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан МДҲга раислик қилмоқда.
Х Х Х
10 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон табиий газини Тожикистоннинг Сўғд вилоятига газ етказиб беришни қайта тикланганини Сомон Сўғдгаз» компанияси директори хабар қилган.
Компания директорининг сўзларига дтаяниб Дарё сайтига кўра, Ўзбекистондан импорт қилинаётган газ саноат корхоналари ва аҳоли учун мўлжалланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, импорт қилинаётган табиий газнинг бир куб метри нархи 2 сомонийгача (2020 йил 13 октябрь ҳолатига 2006 сўм) бўлиши мумкин.
«Ҳозир ишчилар газ қувурларини ётқизиш ишларини бошлаган. Яқин вақт ичида Хўжанддаги кичик ва ўрта саноат корхоналари табиий газ билан таъминланади. Келишувга кўра, Ўзбекистон Тожикистонга 130 доллардан 1000 куб метр табиий газ сотишга тайёр, бу жуда арзон. Ўн йил аввал бундай ҳажмдаги газнинг нархи 340-350 доллар турарди», — дея қўшимча қилди Сўфиев.
Компания раҳбарининг қайд этишича, Сўғд вилоятида 800 километрдан, Хўжанд шаҳри ҳудудида эса 400 километрдан ортиқ газ қувури мавжуд. Шаҳардаги қувурларни таъмирлаш ишлари якунига етиш арафасида.
Унинг сўзларига кўра, газ қувурлари аҳолининг уйигача тортиб борилади. Хўжанд шаҳрининг ўзида 400 та газ қудуғи бўлиб, уларнинг қувурлари тўлиқ алмаштирилмоқда. 2020 йилнинг охирига қадар шаҳар аҳолиси табиий газ билан таъминланади. Ҳозирги пайтда эса газ саноат корхоналарига етиб борган. Шунингдек, яқин вақт ичида Гулистон, Бўстон ва Бобожон Ғофуров туманлари аҳолисини газ билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Х Х Х
Қуръони каримни биринчи бўлиб ўзбек тилига таржима қилган уламо вафот этди
Қуръони каримни биринчи бўлиб ўзбек тилига таржима қилган уламо Шайх Алоуддин Мансур вафот этганини ЎЗбекистон мусулмонлар идораси хабар қилган.
Шайх Алоуддин Мансур 1952 йилда Қирғизистоннинг Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди деб хабар қилган Дарё сайти.
Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991—1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин «Ғафур Ғулом» ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди.
Шундан кейин у 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази» ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус (Алишер Аҳмад билан ҳамкорликда) ва қирғиз тилларига таржима қилди.
Сўнгги йилларда у Қуръони каримнинг имкони борича кенгроқ тафсирини тайёрлаш устида иш олиб борди. Қирғизистонда шайхнинг кўп жилдли «Қуръони азим тафсири» чоп этилган.
Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари Ўзбекистонда чоп этилган.