июл 03, 2022 15:09 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 26 июнь -3 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Зангиота шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган 900 нафарга яқин бемор даволанмоқда

 

  • Ўзбекистон президентининг ваколат муддатини узайтирилиши таклиф қилинди

 

  • Ўзбекистон газ экспортидан бутунлай воз кечиши айтилади

 

  • 9 июл Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами нишонланади

 

  • Гулнора Каримовага алоқадор Ҳонконгдаги пентҳаус 68,4 млн долларга сотилгани айтилади

 

  • Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқига мурожаат қилди

****

4000 ўринга мўлжалланган Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган ва касалликка гумонланган 900 нафарга яқин бемор даволанаётгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон ССВ маълумотига таяниб Қалампир сайтининг хабарқилишича, 93 нафар бемор эса жонлантириш бўлимида даво муолажаларини оляпти.

Охирги ҳафтани инобатга олсак, юртимизда касалланишлар сони бироз ортганини кўриш мумкин. Айни пайтда муассасамизга кунига ўртача 70-80 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 25-30 нафари госпитализация қилиняпти”, ейди Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов

Унга кўра, касалланишлар сони ошган бўлса-да, бугун шифохонага ётқизилаётган аксарият беморларда ўпка зарарланиши, сатурациянинг пасайиши каби жиддий асоратлар кузатилаётгани йўқ.

“Ўтган йилнинг шу даври билан таққосласак, беморлар сони жуда паст. Айни пайтда муассасамизга мурожаат қилаётган ва госпитализацияга кўрсатма бўлган беморларнинг барчаси шифохонага ётқизилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Марказимиз етарли даражада тиббий анжом ва дори воситалари билан таъминланган”, дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова.

Ҳилола Алимова беморлардан касаллик аломатларини сезганда коронавирусга тест топшириш учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига эмас, аввало, ўз яшаш ҳудудидаги оилавий поликлиника ёки оилавий шифокор пунктига мурожаат қилишни сўраган.

***

Ўзбекистон Конституцияси

 

Ўзбекистон конституциясига киритилган ўзгаришларга кўра, мамлакат президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтириш таклифи илгари сурилди.

Эрон телерадиомкпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингха бар қилишича бу мавзу  25 июнь жамоатчилик муҳокмасига қўйилган Ўзбекистон конституциясига  ислоҳотлар киритиш тўғрисида ги қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Мазкур ҳужжатда ўзбекистон конституциясининг 90-моддаси 2-қисмига ислоҳо киритиш, яъни «5» сўзини «7» сўзи билан алмаштириш кўзда тутилганн.

Ўзбекистон президенти  фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан- тўғри сайлов ҳуқуқи асосида  овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади. Президент сайловларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон қонуни билан белгилланади.

Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев янг конституциянинг қабул қилиниши барча фуқароларга шу жумладан амалдаги президентга ҳам президентлик сайловларда қатнашиш имконини беради деб айтди. Ўзбекистон президенти муддати сўнгги марта 2011- йилда ўзгартирилган эди. Ўшанда президентлик муддати 7 йилдан 5 йилга қисқартирилган эди.

***

Ўзбекистон давлати 2025-2026 йилларга бориб газ экспортидан бутунлай воз кечиши мумкинлиги айтилади.

Ўзтрансгаз” компанияси бошқаруви раиси Беҳзот Нарматов экспортнинг тўхташи 2025-2026 йилларга бориб содир бўлиши мумкинлигини айтиб. "Эҳтимол, яқин келажакда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган газнинг ҳаммаси мамлакатда қолар, чунки кимё заводлари кенгаймоқда, ички иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш керак. Ҳа, экспорт бор эди, лекин бизда ҳали ҳам иқтисодий динамика ўйлагандек эмас. Биз иш ўринлари яратишимиз керак, лекин тоза кўринишда экспортни амалга ошириш керак – уни қайта ишлаш ва қўшимча қиймат занжирларини яратиш иқтисодиёт учун қанчалик фойдали?”, деб таъкиадлагаини Қалампир сайти келтирган.

Ҳозирда Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг қарийб 10 фоизи Хитойга экспорт қилинмоқда. Норматовнинг сўзларига кўра, фоиз Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ойдан ойга ўзгариб туради. Қоидага кўра, экспорт қилинадиган газ ҳажми қишда қисқариб, ёзда кўпаяди.

****

Қурбон ҳайити

 

Ўзбекистон президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ни қарори қабул қилинди.

Жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июл – шанбага тўғри келиши муносабати билан шу кун Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олишади деб хабар қилган Кун сайти.

Президентнинг аввалроқ қабул қилинган фармонига мувофиқ, 2022 йил июл ойида қуйидагича қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:

9 июл (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;

10 июл (якшанба) – одатий дам олиш куни;

11 июл (душанба) – барча учун қўшимча дам олиш куни;

12 июл (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июл (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни.

****

Ўзбекистон осбиқ презиени Ислом Каримовнинг тўнғич қизи- Гулнора Каримовага алоқадор экани тахмин қилинаётган Ҳонгконгдаги ҳашаматли пентҳаус у қамоқда бўлган пайтда 68,4 миллион долларга, 285 фоизлик фойда билан қайта сотилган.

Аммо криминолог буни “клептократиянинг одил суддан қочиб қутулиши билан боғлиқ дунёдаги энг машҳур кейс” деб таърифлади.

2008 йилнинг сентябр ойида Гулнора Каримовага тегишли бўлгани айтиладиган Zeromax компанияси Ҳонгконгнинг энг жозибали ва қиммат ҳудуди бўлмиш Ковлун марказида жойлашган Тhe Arch мажмуасидаги ҳашаматли пентҳаусни 36,6 миллион долларга сотиб олган деб хабар қилган Кун сайти.

Орадан 3 ой ўтгач, ушбу кўчмас мулк Британия Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган, Каримованинг жиноий шериги Рустам Мадумаровга алоқадор кўрилган Rudolph Alliance компаниясига катта чегирма билан қайта сотилган.

Бу ҳақда Ҳонгконг ер реестри ҳужжатларига таянган ҳолда хабар берган Канаданинг The Globe and Mail нашрига кўра, 2016 йилда Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаровлар қамоқда бўлишига қарамай, пентҳаус 68,4 миллион долларга, 285 фоизлик фойда билан яна сотиб юборилган.

Ирландиянинг Олстер университети профессори, криминолог Кристиан Ласслет мазкур сотувни “мутлақо ақл бовар қилмайдиган” ва “клептократиянинг одил суддан қочиб қутулиши билан боғлиқ дунёдаги энг машҳур кейс” деб таърифлаган.

Клептократия – давлат ҳокимиятидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланилишига асосланган сиёсий тузум.

****

Шавкат Мирзиёев

 

2 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди

 Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда  "Шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда, - деди Мирзиёев. - Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир деб таъкидлади.

Спутник сайтига кўра Мирзиёев шунигдек, муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради". деб баён этди.

"Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямизни такомилига етказиш учун қанча вақт ва муддат керак бўлса, бу жараён шунча давом этади. Бу борада фақат халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Лекин, айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, лойиҳада кўзда тутилган, Қорақалпоғистон Республикасига оид айрим нормаларга бир гуруҳ шахслар томонидан норозилик билдирилган. Бунинг натижасида жорий йил 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида намойишлар уюштирилган.

Улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини ноқонуний эгаллашга уриниш ҳаракатлари содир этилган.

Шу муносабат билан қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашни зарур, деб ҳисоблайман.

Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли.

Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман деб қўшимча қилди Мирзиёев.

 

Ёрлиқ