20 йиллик режалаштиришдан сўнг Исроил режимининг Эронга қарши тарихий мағлубияти
-
20 йиллик режалаштиришдан сўнг Исроил режимининг Эронга қарши тарихий мағлубияти
АҚШ ва Исроил режими манбалари сионистик режим 20 йил давомида Эронга ҳужум қилишни режалаштирганини, лекин охир-оқибат ўз мақсадарига эриша олмай, урушни тарк этганини тасдиқлади.
Сионистик режимнинг The Jerusalem Post нашри 2024-йил 16-октябрда "Исроил режимининг Эронга ҳужум қилиш учун 20 йиллик махфий режаси" сарлавҳали ҳисоботини чоп этиб, Исроил режими 20 йил давомида турли ихтисослаштирилган ўқ-дорилар, жумладан, узоқ масофага учувчи ракеталар ва бункерларни йўқ қиладиган бомбалар яратиш учун миллиардлаб доллар сарфлаган, деб ошкор қилди.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади Эроннинг ядровий иншоотларига эҳтимолий ҳужум эди. Порс тудей сайтининг Форс нашрига таяниб хабар қилишича, иншоотлар чуқур ер остида ва Эроннинг баллистик ракета базалари ёнида жойлашган. Айнан шу хусусият Исроил редэими армиясини 20 йил давомида бундай ҳужумга тайёргарлик кўришга мажбур қилди.
2025 йил 13 июнида 12 кунлик уруш бошланиши билан АҚШнинг Associated Press ахборот агентлиги Исроил режимининг Эронга ҳужуми йиллар давомида тайёрланаётганини хабар қилди. Кейинчали, ўша йилнинг 25 июнида Исроил режимининг Ҳаарец газетаси " Исроилнинг Эрондан ҳаётий мағлубияти " деб номланган хабарни чоп этиб, Исроил режими бу операцияни 20 йил давомида пухта режалаштирган эди, деб ёзди. Times of Israel газетаси ҳам Бинямин Нетаняҳудан иқтибос келтирган ҳолда, бу операциядан асосий мақсад Эрондан келаётган иккита объектив таҳдидни, ядро дастури ва баллистик ракеталарини йўқ қилиш эканини маълум қилди.
Унга кўра, Исроил режими бу мақсадларига эришиши учун қадамма-қадам олға интилмоқда ва уларга эришишдан олдин, урушни тўхтатмайди. Бироқ уруш тугаганидан кейин Исроил режими ўз олдига қўйган ҳеч бир мақсадига эришга олмагани маълум бўлди. АҚШ разветкаси ҳисоботи Пентагон столига жойлаштиргунига қадар, Эрон ядро дастури тўлиқ йўқ қилиниши ҳақида фақат тахминлар бор эди.
АҚШ Мудофаа разветка агентлиги (DIA) Эроннинг ядровий фаолияти атиги 3-6 ойга кечиктириганини эълон қилди.Ройтерс ахборот агентлигинингн хабар қилишича, огоҳ АҚШлик манбалар Эронда 15 тонна оғирликдаги GBU-57 бункерини бомбалар ҳам кира олмайдиган туннерарга эга эканлигини таъкидлади.