июн 27, 2022 10:02 Asia/Tashkent
  • Зангиота шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган 900 нафарга яқин бемор даволанмоқда
    Зангиота шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган 900 нафарга яқин бемор даволанмоқда

4000 ўринга мўлжалланган Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган ва касалликка гумонланган 900 нафарга яқин бемор даволанаётгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон ССВ маълумотига таяниб Қалампир сайтининг хабарқилишича, 93 нафар бемор эса жонлантириш бўлимида даво муолажаларини оляпти.

Охирги ҳафтани инобатга олсак, юртимизда касалланишлар сони бироз ортганини кўриш мумкин. Айни пайтда муассасамизга кунига ўртача 70-80 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 25-30 нафари госпитализация қилиняпти”, ейди Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов

Унга кўра, касалланишлар сони ошган бўлса-да, бугун шифохонага ётқизилаётган аксарият беморларда ўпка зарарланиши, сатурациянинг пасайиши каби жиддий асоратлар кузатилаётгани йўқ.

“Ўтган йилнинг шу даври билан таққосласак, беморлар сони жуда паст. Айни пайтда муассасамизга мурожаат қилаётган ва госпитализацияга кўрсатма бўлган беморларнинг барчаси шифохонага ётқизилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Марказимиз етарли даражада тиббий анжом ва дори воситалари билан таъминланган”, дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова.

Ҳилола Алимова беморлардан касаллик аломатларини сезганда коронавирусга тест топшириш учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига эмас, аввало, ўз яшаш ҳудудидаги оилавий поликлиника ёки оилавий шифокор пунктига мурожаат қилишни сўраган.

Ёрлиқ