Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кеча Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди», дейилади Ўзбекистон Республикаси бош вазири матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат бош вазирлари бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи мажлиси 2019 йил май ойида Хоразм вилоятида ўтказилган эди.