октябр 30, 2020 13:32 Asia/Tashkent
  • Қуръони каримни беҳурмат қилган “блогер”га жиноят иши очилди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда турли диний адоватни қўзғатиш ва диндорлар орасида муросасизликни келтириб чиқаришни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг  29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини “атеист”, деб таништириб, у томонидан динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби - Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар қилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, мазкур шахс Мингбулоқ туманидан бўлган Шерзод Турдиев эмаслиги аниқланди.

Ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига жалб қилинди.

Текширув натижасига кўра, мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Жиноят иши бўйича тергов натижасига кўра, қўшимча маълумот бериб борилади.

Ёрлиқ