Ғузордаги ширкатда қўзғолон кўтарган ишчилар ўрнида бангладешлик ишчилар олиб келинган-ми?
(last modified Wed, 11 Nov 2020 08:58:57 GMT )
ноябр 11, 2020 13:58 Asia/Tashkent
  • Ғузордаги ширкатга  бангладешлик ишчилар жалб қилинади-ми?
    Ғузордаги ширкатга бангладешлик ишчилар жалб қилинади-ми?

Бангладешдан қарийб 900 нафар меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга олиб келинади. Уларни Қаршидаги инжиниринг компанияси ёллаган. Аммо айнан компания номи келтирилмаган.

Бангладешлик 239 нафар ишчини олиб келган биринчи самолёт Ўзбекистонга қўнган. Юқори малакали ишчиларнинг қолган қисми яқин вақт ичида иккита рейс билан етиб келади деб Бангладешнинг Daily Star нашри  хабарини келтирган Дарё.уз..

«Бангладеш меҳнат бозорини таҳлил қилаётган мутахассислар Ўзбекистонни ушбу мамлакат фуқароларини иш билан таъминлаш учун яхши имконият, деб баҳолашмоқда. Бангладеш ҳукумати учун ҳозирги кунда янги меҳнат бозорларини излаб топиш ўта муҳимдир. Чунки турли сабабларга кўра Форс кўрфази мамлакатларида хорижий ишчиларга бўлган талаб сезиларли даражада камайган», — дейилади хабарда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Тилаволдиев пандемия натижасида Ўзбекистонда ишсизлар сони ортгани, аҳоли даромадлари тушиб кетани, Россиядан қайтган ўзбек мигрантлари иш топишга қийналиб юрган бир пайтда бангладешликларни мамлакатга олиб келинаётганидан қанчалик тўғри эканлигини маълум қилди.

Россиядан қайтган қоракўз мигрантларимиз иш топишга қийналиб юрган бир пайтда шунча бангладешликларнинг Ўзбекистонга келиб, ўзимизникиларнинг ризқини қирқиш қанчалик тўғри бўларкан?..

Наҳот ташриф буюрадиган бангладешликларнинг барчаси юқори малакали ноёб мутахассислар бўлиб, бизнинг мутахассисларимиз улар бажара оладиган юмушни эплай олишмаса? Айниқса, ҳозирги мураккаб пайтда Ўзбекистондаги протексионизм фақатгина айрим монопол корхоналар учунгина эмас, оддий халқ учун фойда келтириб хизмат қилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бу масалага алоҳида эътибор қаратишса ўринли бўларди», — дейди Нодир Тилаволдиев.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering” компанияси ишчилари намойишлари акс этган видео тарқатил

Ёрлиқ