Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди
(last modified Thu, 29 Sep 2016 07:21:56 GMT )
сентябр 29, 2016 12:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси (ЎИҲҲҚЖФ) делегацияси жорий йилнинг 22-26 сентябрь кунлари Озарбойжон Озод истеъмолчилар иттифоқи (ООИИ) таклифига биноан Озарбойжон Республикасига сафар қилди.

Сафар чоғида ЎИҲҲҚЖФ билан ООИИ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, томонлар ўзаро ахборот алмашиш, қўшма лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мутахассис ва делегациялар алмашуви, биргаликда учрашув, конференция, семинар ва симпозиумлар ташкил қилиш тўғрисида келишиб олди. 

Меморандумни имзолаш маросимида сўзга чиққан ЎИҲҲҚЖФ раиси Жаҳонгир Саримсоқов, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш Федерация таркибига кирувчи истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларини фаолиятини жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда такомиллаштириш ва истеъмол маданиятини оширишга ёрдам беради.

Ўз навбатида, ООИИ раиси Э.Ҳусейнов бугунги кунда ҳар бир мамлакатнинг ички бозорида ҳам трансмиллий корпорацияларнинг, ҳам чет эл компанияларининг товарлари сотилаётганини ҳамда ўз мамлакати истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тажриба ва ахборот алмашиш, шунингдек, чет эл ва халқаро ташкилотларнинг ҳамкорлиги зарур эканини қайд этди.