ноябр 19, 2020 11:04 Asia/Tashkent
  • 647 нафар ўзбекистонлик мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган
    647 нафар ўзбекистонлик мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекстоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Шундан судларга юборилган 454та жиноят ишлари бўйича 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш агентлигига таяниб Спутник сайти хабар қилган.

2020 йилнинг 9 ойи давомида аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 261 нафар шахс (40,3%) ни ЖК нинг 167-моддаси(Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)да кўрсатилган жиноятларни содир этган мансабдор шахслар ташкил қилган.

Шунингдек, ЖК нинг 168-моддаси(Фирибгарлик) билан 116 нафар шахс,  184-моддаси(Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) билан 68 нафар шахс, 210-моддаси билан 56 нафар шахс, 205-моддаси билан 24 нафар шахс, 206-моддаси билан 9 нафар шахс, 207-моддаси билан 15 нафар шахс, 209-моддаси билан 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади.

 

Ёрлиқ