Ўзбекистон ССВ: 3-босқич клиник синовлари ижобий ўтган вакцинани харид қиламиз
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россияда ишлаб чиқарилган вакцинани республикага олиб келиш ва аҳолига етказиш ваколати ягона хусусий ширкатга берилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, учинчи босқич синовларида ижобий натижа кўрсатган вакцинанигина харид қилишини маълум қилди.
Covid-19’га қарши Хитойнинг «Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компаниясининг вакцинаси ва Россия Федерациянинг «Спутник-V» вакцинасининг 3-босқич клиник тадқиқотлари юртимизда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бунда вакциналарнинг хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолаш, уларнинг инфекцияни олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш асосий вазифа қилиб белгиланган. Шунингдек, «Sinopharm group» компанияси билан ҳам ушбу йўналишда иш олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган вакцинани республикага олиб келиш ва аҳолига етказиш ваколати ягона хусусий ширкатга берилгани ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳақиқатга зид. Чунки Covid-19 инфекциясига қарши вакцина харид қилиш ва ундан фойдаланиш масалалари бутун жаҳонда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам клиник тадқиқотларнинг 3-босқичи натижаларига кўра белгиланади деб хабар берган кун сайти..
Ҳозирда БМТ билан ҳамкорликда COVAX’га аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистонга жаҳонда олиб борилаётган клиник тадқиқотлар асосида самараси ижобий баҳоланган коронавирусга қарши вакциналарни етказиб бериш бўйича музокаралар ҳам олиб борилмоқда», дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.