Ўзбекистон Киото халқаро божхона конвенсиясининг аъзосига айланади
(last modified Sun, 06 Dec 2020 10:45:39 GMT )
декабр 06, 2020 15:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Киото халқаро божхона конвенсиясига қўшилади
    Ўзбекистон Киото халқаро божхона конвенсиясига қўшилади

Ўзбекистон олий мажлиси депутатлари “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди

Ўзбекистон ҳам қўшилиши кутилаётган бу конвенция унга аъзо давлатларга, ўзларининг миллий  қонунчилигида божхона расмийлаштируви жараёнларини содда, тyшунарли ва олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган  қоидалар асосида шакллантириш мажбуриятини юклайди деб хабар қилган мамлакат ОАВ-и..

Ҳозирги вақтда Жаҳон божхона ташкилотига аъзо 183 та  давлатдан 126 таси,  шунингдек, 7 та МДҲга  аъзо давлатлар (Озарбайжон (2006 й.), Арманистон (2013 й.), Беларусь (2011 й.), Қозоғистон (2009 й.), Россия  (2011 й.), Тожикистон (2020 й.) ва Украина  (2011 й.)) мазкур  Конвенцияга  қўшилган.

Аҳамиятли томони, мамлакатимизнинг Киото конвенциясига қўшилиши Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг ''Doing business'' ва транспорт ҳамда логистика хизматлари бўйича баҳоловчи индексларида (LPI) Ўзбекистон Республикасининг рейтингини оширишга хизмат қилади.

 

Ёрлиқ