декабр 10, 2020 13:53 Asia/Tashkent
  • Термиздаги полигонда Ўзбекистон ва Россия ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда
    Термиздаги полигонда Ўзбекистон ва Россия ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда

Россиянинг Самара ва Новосибирск вилоятларидан Марказий ҳарбий округнинг махсус топшириқлар бўлинмаси ҳарбий хизматчилари қўшма махсус-тактик машғулотларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди.

Машғулотлар Термиздаги полигонда 9—12 декабрь кунлари бўлиб ўтади деб хабарқилди Дарё сайти.

Машғулотлар давомида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари шартли душманнинг орқа томонида махсус операция ўтказади. Операция давомида вертолётдан десант тушириш, раведка-қидирув ҳаракатлари, топшириқ бажарилганидан кейин гуруҳни эвакуация қилиш амалга оширилади.

Шунингдек, машғулот вақтида ўта муҳим объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш ҳамда диверсион гуруҳларга қаршилик кўрсатиш бўйича машқлар бажарилади.

Ёрлиқ