Шавкат Мирзиёев яна бир бор туризм ва спорт соҳаларини ривожлантиришни таъкидлади
Ўзбекистон президенти коронавирус пандемияси шароитида ёндашувларни қайта кўриб чиқиб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини тиклаш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилишни таъкидлади.
Мирзиёев Ўзбекистонда туризм айниқса зиёрат туризмида тарғибот ва илмий ёндашув етишмаётганини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг чет эллардаги элчихоналари билан бирга бу борадаги ишларни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди. Зиёрат туризми бўйича салоҳиятли давлатлар фуқаролари учун виза тизимини соддалаштиришга доир таклифлар ҳам билдирилди.
Соҳадаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида бош вазир ўринбосарлари раҳбарлигида Идоралараро комиссия тузилиши белгиланди. Ушбу комиссия авиапарвозларни ташкил этиш, уларга рухсат олишни соддалаштириш, қатновлар географиясини кенгайтириш ва аэропорт хизматларини яхшилаш бўйича тизимли шуғулланади.
86 мамлакат фуқаролари учун визасиз шароитни яратиш ва 53 мамлакат фуқаролари учун элекрол виза тизимини жорий қилинганини мирзиёев яна бир бор эслатди.
Ҳудудларда ҳали етарлича ўрганилмаган, сайёҳлар жалб этилмаган қадамжолар кўплиги таъкидланди. Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмитага 300 та маданий мерос объекти ва зиёратгоҳни реставрация қилиш вазифаси қўйилди.
Президент пандемия сабабли туризм соҳаси учун 2020 йил охиригача берилган имтиёз ва преференсияларни 2021 йил охирига қадар узайтириш, аҳоли учун транспорт ва меҳмонхона хизматлари бўйича чегирмалар бериб, ички туризмни оммавий ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.
Видеоселектор йиғилишида туристик масканлар ва инфратузилма объектларини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.