Ўзбекистон ва Россия энергетика вазирлари ёқилғи-энергетика соҳасидаги лойиҳаларни кўриб чиқишди
(last modified Tue, 15 Dec 2020 05:46:07 GMT )
декабр 15, 2020 10:46 Asia/Tashkent
  • Москвада Ўзбекистон ва Россия энергетика вазирлари мулоқот қилдилар
    Москвада Ўзбекистон ва Россия энергетика вазирлари мулоқот қилдилар

Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Москва шаҳрига амалий ташрифи чоғида россиялик ҳамкасби Николай Шульгинов билан мулоқот қилди.

Алишер Султонов Ўзбекистон ва Россия компаниялари билан ёқилғи-энергетика тармоғида ҳамкорлик қилиш стратегик аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаганини Спутник сайти хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда томонлар умумий қиймати қарийб 22 млрд доллар бўлган қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон энергетика компанияларининг ишлаб чиқариш ва молиявий жараёнларини рақамлаштириш ҳамкорликнинг яна бир муҳим янги йўналиши ҳисобланади. 

“Учрашув чоғида энергетика вазирлари ёқилғи-энергетика соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқдилар. Уларнинг олий даражадаги имзолаш маросимига тайёргарлик ҳолатини муҳокама қилдилар”, - дейилган хабарда.

Икки тараф ҳам мамлакатлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамда келажакда янада кенгайиш ва ривожланиш учун барча имкониятларга эга бўлган ўзаро манфаатли муносабатларни юксак баҳолаши қайд этилди

бугунги кунда Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасида Россия Ташқи иқтисодий банки молиявий қўмагида 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Янги мини ГЭС (Дарғом каналида ва Қуйичотқол ГЭС таркибида)лар, амалдаги Фарҳод ва Тўпаланг ГЭСларнинг модернизацияси шулар жумласидан. Гидроэнергетика соҳасидаги яна бир қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.