декабр 23, 2020 10:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва ЮНИДО ўртасида тўрт йиллик декларация имзоланди
    Ўзбекистон ва ЮНИДО ўртасида тўрт йиллик декларация имзоланди

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Бирлашган миллатлар ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) бош директори Ли Йонг билан тўрт йиллик (2020-2024 йиллар) муддатга ҳамкорлик қўшма декларация имзолади.

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, қўшма декларация вазирлик ва ЮНИДОни турли соҳаларда, жумладан яшил саноат, айланма иқтисодиёт, қайта тикланадиган энергия манбалари, энергия самарадорлик, агросаноат кластерлари, енгил саноатни модернизация қилиш ва бошқа ўзаро келишилган ҳаракат йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга чорлайди, бу инклюзив ва барқарор саноат ривожланишига ҳамда 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини амалга оширишга ҳисса қўшади.

Қўшма декларация «2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси Саноатни ривожлантириш стратегияси»ни амалга оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, қўшма декларацияни амалда татбиқ этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олувчи «Йўл харитаси» мавжуд.

Пандемия ва сафар чекловлари туфайли қўшма декларация томонлар ўртасида ёзишмалар орқали алмашилди.

Ўзбекистон-ЮНИДО ҳамкорлиги 27 йилдан ортиқ давом этмоқда.

Ёрлиқ