Ўзбекистон Тожикистонда коронавирусга чалинганлар учун яна объект қуради
(last modified Tue, 05 Jan 2021 05:55:02 GMT )
Январ 05, 2021 10:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Тожикистонда коронавирусга чалинганлар учун яна объект қуради

Ўзбекистон Тожикистоннинг Хатлон вилоятининг Кубодиён туманидаги тиббий марказ негизида коронавирусга чалинганларни қабул қилувчи-тақсимловчи объект қуришни режалаштирмоқда.

Объектнинг жиҳозланиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳисобидан амалга оширилиши кутилмқода деб хабар қилган кун сайти.

Тожикистонда Ўзбекистон қуришни режалаштираётган объектнинг бугунги кунда муқобили йўқ ҳисобланади. Бу ерда ўрнатиладиган қурилмалар қисқа вақт ичида инсонда коронавирус бор-йўқлигини аниқлаш ва вирус аниқланган беморларни малакали тиббий ёрдам олиш учун вилоятдаги шифохоналарга тезкорлик билан жўнатиш имконини беради.

Кубодиёндаги замонавий тиббий мажмуанинг қурилиши Ўзбекистон томонидан 2018 йил 2-ярмида бошланган эди ва режага кўра, 2021 йил баҳорига беморларни қабул қилиш учун тайёр бўлади.

Марказнинг қурилиши Ўзбекистон ҳукуматининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил мартда Душанбега ташрифи вақтида маъқулланган лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

Ўшанда Ўзбекистон ва Тожикистон эришган келишувлар доирасида, шунингдек, Ўзбекистон ҳисобидан Сўғд вилоятининг Спитамен туманида 2020 йил сентябрда 630 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб фойдаланишга топширилганди.

Тожикистон томони бунга жавобан Самарқандда 640 ўқувчи учун мактаб ва Фарғона вилоятида болалар боғчаси қуришини маълум қилган. 

Ёрлиқ