Ўзбекистонда ўтказилаётган президентлик сайловларнинг минтақавий аҳамияти
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби Ўзбекистон президентлик сайлловларига назорат қилишлари учун бу ташкилот кузатувчилари ва назоратчиларини таклиф этар экан, минтақа мамлакатлари учун бу сайловларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Россия давлат Думаси сайловларида бу ташкилот назоратчилари ва кузатувчилар делегацияси раислигини зиммага олган ШҲТнинг тожикистонлик бош котиби Рашид Алимов Ўзбекистон президентлик сайлволарини бу мамлакат халқи ва бутун минтақа учун муҳим аҳамиятга эгадир деб қўшимча қилди.
Жорий йилнинг 20-23 сентябр кунлари Пекинда бўлиб ўтган сўнгги йиғилишида ШҲТ аъзо-давлатлари миллий координаторлари Ўзбекистонга миссия юборишга қарор қилишдиТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Рашид Алимов Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак сайловлар борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради "Жаҳон" ахборот агентлиги.Алимовнинг билдиришича, 18 сентябр куни ШҲТ Бош котиби номига Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясидан 2016 йилнинг 4 декабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловларни кузатишда иштирок этиши таклиф этилган таклифнома келган. Президентлик ва/ёки парламент сайловлари ҳамда референдумлардаги ШҲТ кузатувчилар миссияси ҳақидаги низомнинг 1-бандига кўра, миссия миллий координаторлар кенгаши билан келишган ҳолда котибиятни шакллантиради ва координация қилади.
Жорий йилнинг 20-23 сентябр кунлари Пекинда бўлиб ўтган сўнгги йиғилишида ШҲТ аъзо-давлатлари миллий координаторлари Ўзбекистонга миссия юборишга қарор қилишди. Котибият ШҲТ кузатувчилари миссиясини шакллантириш амалиётини бошлади.
"Ўзбекистон Республикасидаги Президентлик сайловлари биринчи навбатда қадрдон ўзбек халқи, шунингдек, бутун минтақа ва ШҲТ ҳудуди учун муҳим аҳамиятга эга, — дея қайд этди ШҲТ Бош котиби. – Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тамал тоши қўйилишида иштирок этган, ташкилотнинг оёққа туриши ва ривожланишига улкан ҳисса қўшган ва қўшмоқда"."Биз Ўзбекистоннинг ШҲТ фаолиятида бундан буён ҳам фаол иштирок этишига ва кўп томонлама ҳамкорликнинг ривожланишига янада катта ҳисса қўшишига умид қиламиз", — деди Алимов.
Айтиш керакки жорий йилнинг 4 чи декабрида ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон президентлик сайловлари бу мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар тарихида нозик бир нуқта ҳисобланади.
Минтақа ва Ўзбекистоннинг айрим сиёсий таҳлилчилари Ислом Каримовни оламдан ўтиши билан бу мамлакат жомеаси ва ҳукумати ўзгартириш ҳолидадир деб хулоса чиқаришмоқда.
Олдинги сиёсий ўйинларга аралашмасдан ички масалалар ва қарор чиқариш соҳасида бу мамлакат миллий яхлитлиги ва мустақиллигини сақлаш, Ўзбекистоннинг келгуси давлатининг хатти ҳаракати ва иш дастурида жой оладиган масалалар сифатида тилга олинмоқда.
Бошқа томондан Ўзбекистон раҳбарини алмашиши билан бу мамлакат минтақавий позицияси ва сиёсатларида айрим ўзгаришлар вужудга келиши кутилмоқда.
Ўзбекистонга қўшний бўлган мамлакатлар ҳам бу мамлакат ҳукуматидаги ўзгартиришлар ва янги раҳбарини сайланиши билан Марказий Осиё республиклари ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларини янада мустаҳкамланиши ва кенгайишига умид қилишмоқда.
Экспертларга кўра шу билан бирга Ўзбекистон ичкарисидаги айрим фракциялар олдинги дек Ислом Каримов замонидаги давлатнинг ташқи сиёсатларини ва хатти ҳаракатини давом эттириш зарур деган ақидага эгалар.
Аммо шу билан бирга Ўзбекистонда президет алмашуви ва ё сайловлардан кеийн бу мамлакат раҳбарини аниқланганидан кейин бу мамлакатнинг келгуси президенти ташқи сиёсатда янги хатти ҳаракатни бошланиши ва Ўзбекистон жомеасининг миллий манфаатларини таъмин этиш йўлида янги қадамлар ташлашишига умидлар кам эмас.