Президент сайловига тайёргарлик кўриш муддати ва чора-тадбирлар дастури эълон қилинди
(last modified Fri, 22 Jan 2021 06:45:14 GMT )
Январ 22, 2021 11:45 Asia/Tashkent
  • Президент сайловига тайёргарлик кўриш муддати ва чора-тадбирлар дастури эълон қилинди

Амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтган президент сайловларида 88,61 фоиз овоз билан ғолиб бўлган. Давлат раҳбари ҳозирча ўзининг келгуси президент сайловларига оид режаларини эълон қилмади.

2021 йил учун давлат дастури лойиҳасининг 19-бандида Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш кўрсатилган. 

Дастурда:

  • сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда ошириш;
  • халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар дастурини бажариш муддати сифатида 2021 йилнинг 21 март санаси белгиланган.

Ёрлиқ