Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 18-24 январ кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Мирзиеёв: заиф амалдорлар ишдан кетиши керак.
- Ўзбекистон Президент сайловига тайёргарликлар 1 март кунидан бошланиши эълон қиилнди.
- Шавкат Мирзиёев Жо Байденни АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.
- Абдулазиз Камилов: Осиё давлатлари туризмни рағбатлантириши керак.
- 2020 йилда Ўзбекистон газ экспортни камайтирди.
- Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
- Сардор Умурзоқов ва Фуат Октай ўзбек-турк ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди.
- Ўзбекистонда «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқимининг навбатдаги яширин гуруҳи қўлга олинди.
- Трампнинг энг сўнгги фармонларидан бири Ўзбекистон ҳақида.
- «Янги Ангрен» ИЭСда юз берган портлаш 3 кишининг умрига зомин бўлди.
- Ўзбекистонда 2020 йилда ўлим даражаси 13,5 фоизга кўпайгани маълум бўлди.
- Қаршида вояга етмаган болаларини муттасил қийнаб келган ота қамоққа олинди.
- Яқинда портлаш юз берган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари ўз жонига қасд қилди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Шавкат Мирзиёев 10 кун ичида икки нафар вазир ҳамда бир қанча вазир ўринбосарлари ишдан бўшатилганига тўхталди. Қолаверса, давлат раҳбари икки нафар бош вазир ўринбосарининг «охирги хайфсан билан зўрға ишда қолганини» айтди. «Аравани тортмаса, кетиши керак», — деди президент.
15 январь куни президент Шавкат Мирзиёев пойтахт туманларининг ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, шунингдек, Юнусобод тумани маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.
Давлат раҳбари 10 кун ичида икки вазирнинг (уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов) ишдан олганини, қолаверса, бир қанча вазир ўринбосарлари — сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари — Баходир Рўзибоев, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Саидкамол Ходжаев ва Ботиржон Сулаймонов, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов, транспорт вазири ўринбосари Даврон Деҳқоновнинг лавозимидан озод қилинганини таъкидлади.
Бундан ташқари, президентнинг сўзларига кўра, бош вазирнинг икки ўринбосари «охирги хайфсан билан зўрға ишда қолди». Ким ҳақида гап бораётганига аниқлик киритилмади.
Х Х Х
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.
"Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди деб хабар қилган Спутник сайти.
Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Х Х Х
Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтганини бу вазирлик ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекисон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани ўзаро мулоқотда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди.
Шунингдек, Эрон авиакомпанияси вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди.
“Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди, дейилади мазкур хабада.
Х Х Х
Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркия вице-президенти Фуат Октай билан телеконференцалоқа шаклида музокаралари ўтказди.
Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигина таяниб, Ревиев.уз сайтига кўра томонлар инвестиция, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама шартномаларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича келгуси чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил февраль ойида Туркияга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган «Йўл харитаси»га киритилган лойиҳаларни руёбга чиқариш билан боғлиқ қатор масалалар кўриб чиқилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар қўшма лойиҳа ва ташаббусларни ҳаётга жорий қилишда ҳар икки мамлакат тадбиркорларини амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни давом эттиришга содиқлигини билдирди.
Туркиянинг ҳудудларда саноатни ривожлантириш борасидаги тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш ва махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этишнинг амалий жиҳатларига тўхталиб ўтилди.
Икки мамлакат тегишли вазирликлари томонидан Ўзбекистон ва Туркия ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги Битимни қисқа муддатда келишиш ҳамда тасдиқлаш борасида биргаликда олиб борилаётган ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Мулоқот чоғида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро комиссияси (ҲК)нинг 6-йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Туркия давлати 1991 йил 16 декабрида Ўзбекистон мустақиллигини тан олган.
Х Х Х
20 январ куни портлаш содир бўлган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари Тошкент вилоятида, уйида ўз жонига қасд қилди. Эслатиб ўтамиз, ИЭСдаги фавқулодда ҳолат туфайли уч ишчи ҳалок бўлган ва бир нечтаси жабрланган эди.
Цех раҳбарининг суиъқасд содир этгани ҳақидаги хабарни Sputnik Ўзбекистон мухбирига Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати тасдиқлади.
Сал аввал тергов тадбирлари давомида юз берган воқеа факти юзасидан ИЭС цех раҳбари ҳам суриштирув ишларига жалб этилгани, у терговга чақиртирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 20 январ Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган.
Уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, 22 январь куни Янги-Ангрен ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.