Ўзбекистон коррупция бўйича халқаро рейтингда 146-ўринда /180 давлат орасида /
Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти2020 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди.
Transparency International коррупцияга қарши курашиш халқаро нодавлат ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил рейтингига биноан, Ўзбекистон рейтингда ўз ўрнини 7 поғонага ўзгартириб, 180 давлат орасида 146-ўринни эгаллади (2019 йилда 153-ўрин) деб хабар қилмоқда Кун сайти.
Коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторида коррупция даражаси бўйича экспертлар ва тадбиркорлар баҳолари асосида 0дан (коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич) 100га қадар (энг паст) шкала бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Шу билан бир қаторда, рейтингда Ўзбекистон 26 баллни қайд этди.
Коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторида коррупция даражасини акс эттириб, уни ишлаб чиқишда қатор манбалардан, шу жумладан, экспертлар баҳолари ва ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ўтказилган сўровномалардан фойдаланилади.