феврал 11, 2021 15:46 Asia/Tashkent
  • Танзила Норбоева: “Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси “аср ҳодисаси” бўлди
    Танзила Норбоева: “Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси “аср ҳодисаси” бўлди

Ўзбекистон Сенат раиси Танзила Норбоева мажлис давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

Узб.ств.уз сайтига кўра, – Бутун дунёда кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар, яқин ва узоқ минтақаларда кузатилаётган зиддият ва тўқнашувлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида мамлакатимиз ўзининг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини фаол олиб бормоқда, – деди Т.Норбоева.– Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган ва бутун Марказий Осиё минтақасидаги кўп миллатли халқлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган "Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўли лойиҳаси "аср ҳодисаси” бўлди, десак муболаға эмас.

Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси” тасдиқланди. Ўзбекистоннинг мазкур лойиҳани илгари суриш бўйича қатъий саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Марказий Осиё давлатлари халқаро денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаганлиги боис, халқаро ташувлар ва транзит харажатлари денгиз йўлига эркин чиқа оладиган мамлакатларга қараганда 2-3 баравар юқори.

Ёрлиқ