Ўзбекистон ЕИ давлатлари билан мунтазам қатновларни тиклади
(last modified Wed, 24 Feb 2021 05:49:58 GMT )
феврал 24, 2021 10:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ЕИ давлатлари билан мунтазам қатновларни тиклади
    Ўзбекистон ЕИ давлатлари билан мунтазам қатновларни тиклади

Тошкент - Франкфурт - Тошкент мунтазам қатновлари тикланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия қарорига биноан, Германияда 14 кун давомида бўлган Германия ва Европа Иттифоқи фуқаролари икки ҳафталик изоляциясиз Ўзбекистонга ташриф буюришлари мумкин", - дейилади Спутник хабарида.

2021-йил 1-мартдан бошлаб "Uzbekistan Airways" АЖ йўловчилари янги хизмат тури - авиакомпаниянинг қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.

Ушбу хизмат аэропортдаги рўйхатдан ўтиш пунктида навбатда турмасликка ва самолёт бортида керакли жойни танлаш имкониятини беради. Энди ҳар ким уйдан чиқмасдан вақтини тежаган ҳолда, авиакомпаниянинг қатновларига рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланиши мумкин.

 

Ёрлиқ