Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқланиши билан касаллананлар сони 80678 нафарга етди
март 15, 2021 10:45 Asia/Tashkent
Кеча Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқлангани ва жами беморлар сони 80678 нафарни ташкил этганини мамлакат ССВ хабар қилди.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг 4 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Тошкент вилоятида, 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланганини Спутник хабар қилган.
Республикада соғайганлар жами 79331 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ёрлиқ