17 майдан «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкин
(last modified Fri, 09 Apr 2021 04:02:05 GMT )
апрел 09, 2021 09:02 Asia/Tashkent
  • 17 майдан «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкин

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Камилов Сенат ва «Юксалиш» УМҲ томонидан ўтказилган жамоатчилик эшитувларида маълум қилди.

 

«Кечаги маълумотни олиб қарасак, Саудия Арабистонида бир кунда касалланиш ҳолати 600 нафардан ошди. Аксари Макка ва Ар-Риёз ҳудудига тўғри келаяпти. Ўтган куни эса Мадина шаҳрида кўпроқ эди. Шу сабаб Саудия Арабистони тўлиқ ёпилган, «Умра» дастурлари ҳаммаси тўхтатилган», — деди қўмита вакили.

У ҳозирда сафарларни амалга ошириш юзасидан давлатлар ўртасида ёзишмалар олиб борилаётганини айтди.

«Жидда шаҳридаги консулликда «Ҳаж» ва «Умра» ишлари бўйича алоҳида атташе фаолият кўрсатади. Кеча ҳам биз маълумот олдик. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотидан келиб чиқсак, агар вазият бироз барқарорлашса, 17 майдан улар очиши мумкин. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлигини хулосасига таянган ҳолда иш кўради», — деди Камилов.