Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг онлайн дарс ва суҳбатлари
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг MuslimTV жамоаси ҳар ҳафта душанбадан жумагача 7 та йўналишда диний-маърифий дарс ва суҳбатларни ижтимоий тармоқлар орқали онлайн эфирга узатмоқда.
Ушбу суҳбатларнинг эфир вақтлари қуйидагилар:
Сешанба – Сийрати Набавия куни (Тошкент вақти билан соат 14:00да)
Чоршанба – Қироат ва тажвид куни (Тошкент вақти билан соат 14:00да)
Онлайн дарс вақтида +998 977 607 049 рақамига қўнғироқ қилиб, қироатингизни тўғрилаб олишингиз мумкин.
Пайшанба – Тажвид дарсининг амалий машғулоти (Тошкент вақти билан соат 14:00да). Унда сиз моҳир қориларга ўтилган дарсларни телефон орқали топширишингиз мумкин.
Пайшанба – Ҳадис шарҳи куни (Тошкент вақти билан соат 14:00да)
Жума – Диний савол-жавоб куни (Тошкент вақти билан соат 23:00да)
Диний саволларингизни эфир вақтида +998 979 009 294 рақамига қўнғироқ қилиб ёки fatvo.uz сайтига йўллаб, жавоб олишингиз мумкин.
Жума куни (Тошкент вақти билан соат 12:15 да) маҳоратли воиз ва тажрибали имом-домлаларнинг жума суҳбатлари ижтимоий тармоқларимизда тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Аллоҳ таоло онлайн диний-маърифий дарс ва суҳбатларни давомли ҳамда барчамизга манфаатли бўлишини таъминласин.