апрел 22, 2021 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг диний уламолари турк филмларини кўрсатишга эътироз қилишди
    Ўзбекистоннинг диний уламолари турк филмларини кўрсатишга эътироз қилишди

Ўзбекистоннинг диний уламолари ушбу мамлакатда уткр филмларини намойиш этишни манъ этишни сўрадилар.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги масжидлари имомларининг бир гуруҳи "ахлоқ нуқтаи назаридан халқнинг онги билан муносиб бўлмагани" сабабли турк сериаллари ва филмларини эфирга узатишни тўхтатишни сўрадилар. 

Тошкент шаҳар уламолари талоқ беришнинг олдини олиш учун ушбу шаҳар Юнусобод минтақасининг ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов билан ўтказилган йиғилишда,  бу масалани баён этишди. 

Бундан олдин Ўзбекистоннинг айрим мазҳабий раҳбарлари турк телевизион сериалларини намойиш этишга қарши норозилик билдирган эдилар. 

Охирги кунлар давомида турк сериалларида ахлоқсизлик ва фасодлик ҳамда ушбу филмларни Тожикистон телеканалларида намойиш этилишига қарши эътироз қилиш учун Озарбайжон Республикаси фуқаросининг видео-мурожати нашр этилгани оммавий афкорни ўзига жалб этди. 

 

Ёрлиқ