Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 2 киши коронавирусдан қурбон бўлди
Ўзбекистонда 16 май куни яна 223 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди ва 2 икши вирусдан қурбон бўлди. Бу ҳақда мамлакат ССВ хабар қилган.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг
13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
6 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
8 нафари Наманган вилоятида,
23 нафари Самарқанд вилоятида,
6 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
42 нафари Тошкент вилоятида,
107 нафари Тошкент шаҳрида
Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 96 893 нафарга етди.
Ўзбекистон ССВнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Қашқадарёда 8 нафар, Наманганда 5 нафар, Самарқандда 51 нафар, Сурхондарёда 3 нафар, Фарғонада 8 нафар, Тошкент вилоятида 23 нафар ҳамда Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92 303 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 670 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3920 нафар бемор даволаняпти.