Ўзбекистонда анъанавий «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда
(last modified Mon, 31 May 2021 10:40:51 GMT )
май 31, 2021 15:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда анъанавий «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда
    Ўзбекистонда анъанавий «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда

Бухорода 19-анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивалининг очилиш маросимида Россиянинг Рязань ва Коми шаҳарларидан, шунингдек, Ҳиндистон, Германия ва Сингапур каби қатор давлатлардан ташриф буюрган маданият ва санъат арбоблари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, расмий тур-операторлар қатнашди.

Бухоро вилояти ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимлиги, вилоят Туризм ва спорт масалаларини ривожлантириш бошқармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият бошқармаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигидаги фестивалда 20 дан ортиқ дипломатик ваколатхоналарнинг 150 нафарга яқин вакили ҳамда хорижий меҳмонлар иштирок этмоқда.

Фестивальни Бухоро шаҳри ҳокими Жамол Носиров табрик сўзи билан очиб берган ва фестивалнинг нуфузи йилдан йилга ошиб, қамрови кенгаяётганини таъкидлаган.

Фестивални ёритиш учун Тожикистон, Эрон, Франция, Туркия ҳамда Озарбайжон давлатларидан оммавий ахборот воситалари ходимлари келган.