Россияда рус -ўзбек спецназ бўлинмаларининг машқлари бошланди
(last modified Thu, 10 Jun 2021 06:42:53 GMT )
июн 10, 2021 11:42 Asia/Tashkent
  • Россияда рус -ўзбек спецназ бўлинмаларининг машқлари бошланди
    Россияда рус -ўзбек спецназ бўлинмаларининг машқлари бошланди

Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон махсус кучлари бўлинмаларининг қўшма машқлари бошланганини РИА Новости Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига асосан хабар қилди.

"Махсус мақсадли гуруҳлар қўмондонларига жанговар топшириқни бажариш тўғрисида буйруқ берилди, зобитлар жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришга киришишди", - дейилган Спутник хабарда.

Россия ва Ўзбекистон машқлар моҳиятига кўра, ҳарбийлар шартли жароҳатларганларни эвакуация қилиш, Ғарбий Саян тоғ тизмасининг қийин жойидан ўтишлари керак.

Машқлар давомида икки мамлакат разведкачи гуруҳлари тоғли ўрмон маршрутидан ўтадилар, қидирув ва разведка тадбирларини ўтказадилар, шартли қароқчилар гуруҳининг лагерини қўлга олиш машқларини бажаришади.

Кейинчалик улар жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиб, уларни эвакуация қиладилар. Шунингдек, ҳарбийлар рақиб жойлашган ҳудудда озиқа излаб топиш машқларини бажаришади.

Техник разведка ускуналари ва лазер қурилмаларини қўллашга алоҳида эътибор қаратилади.