Ўзбекистонда бир суткада 4 киши коронавирусдан қурбон бўлди
-
Ўзбекистонда бир суткада 4 киши коронавирусдан қурбон бўлди
Ўзбекистон ССВ сўнгги бир кунда мамлакатда 476та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, 600дан ортиқ киши тузалгани ва 4 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда», дейилади Кун сайти хабарда.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг:
20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
20 нафари Андижон вилоятида,
25 нафари Бухоро вилоятида,
41 нафари Жиззах вилоятида,
16 нафари Қашқадарё вилоятида,
7 нафари Навоий вилоятида,
43 нафари Наманган вилоятида,
72 нафари Самарқанд вилоятида,
18 нафари Сирдарё вилоятида,
32 нафари Сурхондарё вилоятида,
28 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
49 нафари Тошкент вилоятида,
101 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.