Тошкентда Афғонистон тинчлиги мавуси юзасидан фикр алмашилди
Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувида афғонистнолараро тинчлик жараёнига ёрдам масаласини кўриб чиқишди.
Учрашувда Ўзбекистон ТИВ раиси ўринбосари Фурқат Сиддиқов ва Афғонистон ташқи ишлар вазири муовини Мирвайс Ноб икки томонлама алоқалар асосида ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан БМТ ва ШҲТ қолабида Афғонистон алоқа гуруҳи ва бошқа кўп томонлама форматларда тинчлик барқоарликни таъминлашга қаратилган саъй -ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Афғонистон томони ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон инқирозини тинч йўли билан ҳал этиш, мамлакат ҳудудида энергия ва транспорт соҳасида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракталарини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари 15 ва 16 июл кунлари Тошкентда ўтказилиши кутилаётган Афғонистоннинг " Марказий ва Жанубий Осиё" йиғилишида қатнашиши масаласини ҳам муҳокама қилдилар.