июл 24, 2021 15:38 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Путин Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилди
    Мирзиёев ва Путин Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти бугун Россия президенти билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари ва олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Россия  ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатлар билан ривожланаётгани, энг аввало, ўзаро товар айирбошлаш барқарор ортиб бораётгани, иқтисодиёт тармоқларида қўшма кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди деб хабар қилган Кун сайти. 

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш бўйича қўшма қувватларни тез фурсатда ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.

Етакчилар минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистон бўйича юзага келаётган вазият хусусида ҳам фикр алмашди.

Ёрлиқ