август 04, 2021 09:59 Asia/Tashkent
  • Токио—2020: ўзбекистонлик оғир атлетикачи олтин медални қўлга киритди
    Токио—2020: ўзбекистонлик оғир атлетикачи олтин медални қўлга киритди

Токио—2020 Олимпиадасида -109 кг вазн тоифаси вакиллари ўртасида мусобақалар 3 август куни бўлиб ўтди

Токио олимпиадасида ўзбекистонлик  оғир атлетикачи Акбар Жўраев даст кўтаришда 193 кг вазнни бўйсундирди. Бу босқичда Арманистон вакили Симон Мартиросян 195 кг тошни кўтариб, рекорд ўрнатди. Жўраев эса иккинчи ўринни олди.

Силтаб кўтаришда 237 килограммни кўтарган Акбар умумий 430 кг вазнни бўйсундирди. Бу билан 21 ёшли Жўраев биринчи натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Жўраев силтаб кўтариш ва икки курашда Олимпия рекордини ўрнатди. Мартиросян эса дастлабки уринишда 228 кг вазнни кўтарди, қолган икки уринишда 238 килограммни кўтара олмади.

Ёрлиқ