Коронавирус: Кунлик ҳолатлар ва ўлимлар сони пасая бошлади
(last modified Sun, 08 Aug 2021 06:12:43 GMT )
август 08, 2021 11:12 Asia/Tashkent
  • Коронавирус: Кунлик ҳолатлар ва ўлимлар сони пасая бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус, 475 кишида пневмония аниқлангани, икки касалликдан жами 8 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 7 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 136635 (+897) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

97 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

42 нафари Андижон вилоятида,

22 нафари Бухоро вилоятида,

85 нафари Жиззах вилоятида,

38 нафари Қашқадарё вилоятида,

20 нафари Навоий вилоятида,

41 нафари Наманган вилоятида,

96 нафари Самарқанд вилоятида,

24 нафари Сирдарё вилоятида,

98 нафари Сурхондарё вилоятида,

82 нафари Фарғона вилоятида,

38 нафари Хоразм вилоятида,

97 нафари Тошкент вилоятида,

117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 95 нафар,

Андижон вилоятида 27 нафар,

Бухоро вилоятида 34 нафар,

Жиззах вилоятида 97 нафар,

Қашқадарё вилоятида 39 нафар,

Навоий вилоятида 26 нафар,

Наманган вилоятида 38 нафар,

Самарқанд вилоятида 115 нафар,

Сурхондарё вилоятида 110 нафар,

Фарғона вилоятида 103 нафар,

Хоразм вилоятида 45 нафар,

Тошкент вилоятида 98 нафар,

Тошкент шаҳрида 102 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 130111 (+929) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 5 нафари вафот этиб, расмий статистикага кўра ковид қурбонлари сони 928 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 7 август куни 475 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 14503тага етди. Сўнгги бир кунда беморларнинг 489 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 7097 нафарни ташкил қилмоқда. 

Яна 3 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 96 нафарга етди.

 

Бу август ойи бошидан буён илк марта коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар сони 900дан кам бўлишидир. 7 август куни 912та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 7 бемор ўлими рўйхатга олинганди.

Ўз навбатида пневмония бўйича ҳам 26 июлдан кейинги энг паст кўрсаткич қайд этилмоқда. Ўтган давр мобайнида кунлик ҳолатлар сони 500дан юқори бўлиб келаётганди.