Ўзбекистон ТИВда Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ТИВда ИҲТ ва БМТ доирасидаги Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди
2016 йилнинг 12 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Кувайт Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийранни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар Вазирлиги сайтида маълум қилинди.
Мулоқот давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги, жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти, БМТ ва бошқа халқаро тузулмалар доирасидаги Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Кувайт вакилларининг ўзаро ташрифлари жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Кувайт нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.