Ўзбекистонлик пара дзюдочи Токио Паралимпиадасида илк олтин медални қўлга киритди
август 28, 2021 10:25 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистонлик пара дзюдочи Токио Паралимпиадасида илк олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик пара дзюдочи Учқун Қуронбоев Ўзбекистонга дастлабки олтин медални тақдим этди.
Спутник сайтига кўра, 66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган парадзюдочи Учқун Қуранбоев финалда испаниялик Серхио Банон Ибаньесга қарши татамига чиқди ва Golden Score'да рақибини мағлубиятга учратди.
Бунгача у Япония ва Украина вакилларини мағлубиятга учратганди.
Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинлари 24 августидан 5 сентябригача бўлиб ўтади. Ўзбекистон спортнинг 8 турида 55 та йўлланмани қўлга киритган.
Ёрлиқ