август 29, 2021 10:19 Asia/Tashkent
  • Паралимпиада-2020: Ўзбекистон енгил атлетикадан 4 та олтин 4 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди
    Паралимпиада-2020: Ўзбекистон енгил атлетикадан 4 та олтин 4 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди

Токиода ўтаётган Паралимпия ўйинларининг 4-куни Ўзбекистон учун медалларга бой ўтмоқда.

Пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида ўзбекистонлик Нозима Қаюмова 42,59 метр натижа билан биринчи бўлди ва икки карра Паралимпия чемпионига айланди. Нозима Рио-2016да ҳам олтин медални қўлга киритганди.

Диск улоқтириш спорт турида F57 классида Моҳигул Ҳамдамова ҳам чемпион бўлди. У 31,46 метр натижа билан 1-ўринни эгаллади деб хабар қилмқода Кун сайти.

Эркаклар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш бўйича финалда қатнашган Элбек Султонов эса 15,94 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

81 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Феруз Саидов мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида қозоғистонлик Темиржан Даулетни иппон баҳоси билан мағлуб этиб, Паралимпия ўйинларининг олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги олтин медаллари сони 4 тага етди.

-57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Парвина Самандарова финал баҳсида озарбайжонлик Севда Валиевага имкониятни бой бериб қўйди. Самандарова вазари баҳоси эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

-81 кг вазнда Ўзбекистон вакили Довурхон Кароматов финал беллашувида озарбайжонлик Ҳусейн Раҳимлига қарши кураш олиб борди ва қўшимча вақтда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа Кароматов Паралимпия ўйинларини кумуш медал билан якунлади.

Қайд этиш жоиз, бунгача Ўзбекистон делегацияси 10 та (4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза) медал қўлга киритганди.

Ўзбекистонлик пара дзюдочи Токио Паралимпиадасида илк олтин медални қўлга киритди

Ёрлиқ