Абдулазиз Комилов: Афғонистонни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш керак
(last modified Thu, 09 Sep 2021 04:44:19 GMT )
сентябр 09, 2021 09:44 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов: Афғонистонни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш кера
    Абдулазиз Комилов: Афғонистонни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш кера

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ҳам иштирок этган Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари учрашувида Афғонистон билан барқарор халқаро алоқалар, айниқса, унинг гуманитар ривожланиш эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов бу йиғилишда Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий боғлиқликнинг муҳим бўғинидир. Шу маънода, Афғонистонни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш мамлакат иқтисодиётини тиклашга самарали имконият яратади деб таъкидлади.

Таъкидланишича, барқарор, тинч ва фаровон Афғонистон бутун кўп миллатли афғон халқи ва жаҳон ҳамжамияти манфаатларига жавоб беради.

Афғонистон билан барқарор халқаро алоқалар, айниқса, унинг гуманитар ривожланиш эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.