Ўзбекистон презиенти Афғонистон бўйича учрашувни Тошкентда ўтказишни таклиф қилди
(last modified Sat, 18 Sep 2021 05:22:49 GMT )
сентябр 18, 2021 10:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон презиенти Афғонистон бўйича учрашувни Тошкентда ўтказишни таклиф қилди
    Ўзбекистон презиенти Афғонистон бўйича учрашувни Тошкентда ўтказишни таклиф қилди

Душанбедаги ШҲТ давлат раҳбарлари саммитида кеча маъруза қилган Шавкат Мирзиёев Тошкентда Афғонистондаги сиёсий масалаларни муҳокама қилиш бўйича учрашув ўтказишни таклиф қилди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, «Бугун ушбу мамлакатда янги реаллик вужудга келди. Ҳокимият тепасига янги кучлар келди. Бу юз берган факт. Шу муносабат билан, Афғонистондаги вазият бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда мамлакатнинг янги ҳокимияти билан мулоқотни ривожлантириш лозим», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги давлат бошқарувида афғон жамиятининг барча қатламлари иштирок этиши кераклигини таъкидлади.

«Экстремизм ва радикал мафкураларнинг эҳтимолий ўсиши, Афғонистон ҳудудидан қўшни мамлакатларда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишнинг олдини олиш керак», — деди Ўзбекистон Президенти.

Шундан сўнг, у чет эл банкларидаги Афғонистон активларини музлатишни тўхтатишни таклиф қилди. Ўзбекистон Президентининг фикрича, бу Афғонистондаги гуманитар инқироз ва қочқинлар оқими ошишининг олдин олишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ШҲТ—Афғонистон форматида олий даражадаги учрашувларни ўтказишни таклиф қилди.